Ссылки доступа

Бразилияда Лула да Силва учинчи марта президентликка сайланди


Бразилияда 30 октябрь куни ўтган президентлик сайловининг иккинчи босқичида Луиз Инасиу Лула да Силва 50,87 фоиз овоз олди.

Сайловда унга рақиб бўлган амалдаги президент Жаир Болсонаруга сайловчиларнинг 49,13 фоизи овоз берди. Бу Силва рақибидан 2 миллионта овозни кўпроқ олганини англатади. Бразилия Сайлов олий судининг билдиришича, овоз беришда сайловчиларнинг 80 фоизи иштирок этган.

Сўл қанот Ишчилар партиясига асос солган 77 ёшли Лула да Силва 2003-2010 йилларда Жанубий Американинг энг йирик иқтисоди бўлган Бразилияга президентлик қилган. Унинг ташаббуси билан Бразилия, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва ЖАР иштирокида БРИКС ташкилоти ташкил этилди.

Луис Инасиу Лула да Силва 2018 йилда коррупцияда айбланиб 12 йилга қамалган. Бироқ ўтган йилнинг мартида у суд томонидан оқланди.

Бразилия Жанубий Американинг энг йирик давлати бўлиб, унда 156 миллиондан кўпроқ киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Сайловда сайловчиларинг 80 фоизи, яъни 118 миллион нафари иштирок этгани маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG