Ссылки доступа

Қозоғистон Олий суди ўзини номзод сифатида кўрсатган шахсларни рўйхатга олишдан бош тортгани учун МСКга қарши даъвони қабул қилмади


Қозоғистон Олий суди икки фуқаролик фаолининг бўлажак президентлик сайловларида ўз-ўзини кўрсатган номзодларни рўйхатга олишни рад этган Марказий сайлов комиссиясига қарши даъво аризасини қабул қилишдан бош тортди.

Даъво фуқаролик фаоллари Антон Фабри ва Омар Жумагулов томонидан берилган.

Фабрининг сўзларига кўра, 6 октябрь куни улар ўз-ўзини кўрсатган президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун МСКга борган. 11 октябрь куни МСК уларни рад этди. 21 октябрь куни Фабри ва Жумагулов МСК устидан Олий судга даъво аризаси берди. 25 октябрь куни суд МСК қарори «тўғри» эканини айтиб, даъвони қабул қилишдан бош тортди.

31 октябрь куни Олий суднинг апелляция ҳайъати биринчи инстанция судининг (бу иш бўйича Олий суд) ҳал қилув қарорини кўриб чиқди ва уни ўз кучида қолдирди, яъни МСКга нисбатан даъво аризаси кўриб чиқилмай қолди.

Фаолларнинг Озодликка айтишича, даъво аризасида бешта талаб бор.

— Улардан бири — кўп йиллар давомида сайлов қонунчилигини таҳлил қилмаган ва уни ўзгартириш бўйича президентга таклифлар бермаётган МСКнинг ҳаракатсизлигини ноқонуний деб тан олишни сўради. Иккинчи талаб - бизни ҳеч қандай текширувларсиз сайлов бюллетенига киритиш. Бу талабларнинг барчаси - тажрибага эга бўлиш, ҳисса қўшиш, имзо тўплаш - чекловчидир. Буларнинг барчаси партиялар томонидан кўрсатилганлар учун тақдим этилади. Ўз-ўзини кўрсатган номзодлар учун МСК ҳеч нарса бермади. Биз синовдан ўтмаслигимиз керак эди, чунки биз Конституцияга кўра сайланиш ҳуқуқига эгамиз. Биз Конституциянинг 33-моддаси асосида олдинга чиқдик. Агар мени президентликка сайланиш ҳуқуқидан маҳрум қилсалар, унда аодлат йўқ эан, - деди Антон Фабри.

Омар Жумагулов, ўз навбатида, улар “Қозоғистон фуқароларининг сайлаш ва сайланишга оид конституциявий ҳуқуқлари ишламаётганлигини исботлаш учун” ўз номзодларини илгари сурганликларини тушунтирди.

- Бу мутлақо блеф. Клептократик давлат аппарати амалда оддий фуқаро манфаатларини ҳимоя қилишдан манфаатдор эмас. У шунчаки сиёсий партиялар манфаатларини ҳимоя қилади. Шунинг учун МСК бизни ҳатто ичкарига ҳам киритмади, - деди Жумагулов.

Фаоллар халқаро ташкилотларга мурожаат қилмоқчи эканликларини қўшимча қилишди.

Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 20 ноябрга белгиланган. Номзод кўрсатиш ҳуқуқи фақат сиёсий партиялар ва рўйхатдан ўтган республика жамоат бирлашмаларига берилди. Номзодларга қўйиладиган талаблар кучайтирилди.

XS
SM
MD
LG