Ссылки доступа

БМТ ишчи гуруҳи собиқ МХҚ раҳбарини озод қилишга чақирмоқда


БМТнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳи Остонадан Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Марим Масимовнинг “зудлик билан ва сўзсиз озод этилишини таъминлаш учун шошилинч чоралар” кўришга чақирди.

Бу ҳақда кеча собиқ амалдорни қўллаб-қувватловчи онлайн ресурс хабар берди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси сайтида эълон қилинган ишчи гуруҳ хулосаларида айтилишича, Карим Масимовга нисбатан қамоқ жазоси биринчи ва учинчи тоифаларга тўғри келади, унга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазоси жиноят сифатида таснифланиши мумкин. Унга нисбатан инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 3, 9, 10 ва 11-моддалари ҳамда Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 9 ва 14-моддалари бузилган.

Ишчи гуруҳ ҳисоботида Масимовга қарши иш атрофидаги сирлилик” ҳақида сўз боради. Маълум қилинишича унинг оиласига ишнинг бориши ҳақида маълумот ва у билан учрашиш учун рухсат берилмаяпти. Бундан ташқари, бу ҳимоячиларнинг ўз функцияларини бажаришига аралашувни назарда тутади. Ишчи гуруҳ ҳукуматни “Карим Масимовнинг ўзбошимчалик билан озодликдан маҳрум этилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўйича тўлиқ ва мустақил тергов ўтказилишини” таъминлашга ва “унинг ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгар” шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўришга чақиради.

Карим Масимов давлатга хиёнат, давлат тўнтаришига уриниш ва коррупцияда айбланмоқда.

Собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг қудратли иттифоқчиси Карим Масимов 5 январь куни шаҳарларда камида 238 киши, аксарияти ҳалок бўлган оммавий норозилик намойишлари пайтида Қозоғистон хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимидан четлатилган эди. Орадан бир неча кун ўтиб, МХҚ Масимовга нисбатан давлатга хиёнат бўйича судгача тергов бошланганини маълум қилди. Бир неча кундан кейин МХҚ ўзининг собиқ раҳбарига нисбатан ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниш бўйича тергов бошланганини эълон қилди. Масимов ва унинг бир неча собиқ уч ўринбосарига нисбатан иш сирли модда остида тергов қилинмоқда.

26 октябрь куни МХҚ матбуот хизмати Карим Масимов ва Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Ануар Содиқуловни ҳибсга олиш муддати 6 декабрга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, Даулет Ергожин ва Марат Осиповнинг ҳибсда сақлаш муддати мос равишда 13 декабрга ва 22 декабрга қадар узайтирилгани хабар қилинган. Икки мансабдор шахс - Акипов ва Бекмуратга нисбатан эса мамлакатдан ташқарига чиқмаслик тўғрисида ёзма равишда эҳтиёт чораси қўлланилган.

XS
SM
MD
LG