Ссылки доступа

Миллиардер Олег Тиньков Россия фуқаролигидан воз кечди


Миллиардер Олег Тиньков Россия фуқаролигидан воз кечгани тўғрисида ўзининг инстаграм саҳифаси орқали маълум қилди. Тиньков бир неча марта Россиянинг Украинага босқинига қарши чиққан эди.

Миллиардер “Путин фашизми” ва тинч аҳолининг ўлими билан тамсил этилишни истамаслигини айтди. У бошқа бизнесменларни ҳам “фашизм учун ишламаслик” мақсадида Россия фуқаролигидан воз кечишга чақирди. Шунингдек, у ўзини уруш тарафдорларидан кўра кўпроқ ватанпарвар деб ҳисоблашини таъкидлади.

Олег Тиньков узоқ йиллардан бери хорижда яшайди. 1996 йилда у АҚШ фуқаролигини ҳам олган, аммо 2013 йилда ундан воз кечганди. Ҳозир у Кипр фуқароси.

Тиньков Россияда кўплаб компанияларга асос солган. Улардани энг машҳури “Тинькофф-банк" бўлиб, у жаҳонда мижозлари энг кўп бўлган онлайн-банк ҳисобланади. Forbes Тиньковнинг бойлигини 4,7 миллиард долларга баҳолаган.

Бундан аввал қатор миллиардерлар Россия фуқаролигидан воз кечган эди. Улар орасида Revolut молиявий стартапи асосчиси Николай Сторонский, DST Global фондлар гуруҳи асосчиси Юрий Мильнер, Freedom Finance ширкати раҳбари Тимур Турлов ва "Тройка Диалог" инвестиция ширкати асосчиси Рубен Варданян ҳам бор.

XS
SM
MD
LG