Ссылки доступа

Қирғизистонлик журналист Семетей Талас уулу вақтинчалик ҳибсхонага жойлаштирилди


Журналист Семетей Талас уулу 48 соатга ҳибсга олиниб, вақтинчалик ҳибсхонага жойлаштирилди.

Бу ҳақда Озодликка маҳбуснинг адвокати Аскат Жакупбеков маълум қилди.

Унга кўра, ОАВ вакили Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 332-моддаси “Экстремистик материалларни тайёрлаш ва тарқатиш” бўйича айбланган. Суд журналистга нисбатан эҳтиёт чорасини 2 ноябрь куни кўриб чиқади.

Ички ишлар вазирлиги журналистнинг ҳибсга олинишига ҳозирча изоҳ бермади.

Аввалроқ 41 ёшли Семетей Талас уулу Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг “Экстремистик материалларни тарқатиш” моддаси бўйича қўзғатилган иш бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига сўроққа бориш учун кетган эди. Сўроқдан сўнг у тергов қилинаётган иш бўйича гувоҳ эканлигини айтди.

Журналист бунгача Кампиробод сув омбори масаласида фаол фикр билдирган.

XS
SM
MD
LG