Ссылки доступа

Украина россияликларга вақтинча ёки доимий яшаш рухсатномасини беришни тўхтатди


Украина россияликларнинг вақтинча ёки доимий яшашга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқишни вақтинча тўхтатди.

Шунингдек, иммиграцияга рухсат бериш тўғрисидаги аризалар ҳам кўриб чиқилмайди. Бу тартиб мамлакатда ҳарбий ҳолат бекор қилинганидан сўнг яна 30 кун мобайнида сақланиб қолинади. Бу қарор Украина Министрлар кабинети томонидан 1 ноябрда қабул қилинди

Мазкур қарор қабул қилингунига қадар берилган аризаларни кўриб чиқиш тўхтатилади. Россияликлардан янги аризалар қабул қилинмайди. Бу чеклов Украина фуқаросининг эри ёки хотини, Украина фуқароларининг фарзанди ёки ота-онаси, акаси ёки опа-синглиси, бобоси ёки бувиси, набираси бўлган шахсларга тааллуқли эмас.

Бундан ташқари бу қарор Украина армиясида уч ва ундан кўп йил хизмат қилган, Украинага қонуний асосда меҳнат қилиш учун келган шахсларга ҳам қўлланилмайди.

1 июлдан Украина ҳукумати Россия фуқароларига виза режимини жорий этган эди.

XS
SM
MD
LG