Ссылки доступа

24 йил аввал бедарак ёқолган тожик муҳожири Россиядан ватанига қайтди (видео)


Амриддин Гадоев с матерью
Амриддин Гадоев с матерью

Тожикистонда она ва ўғил 24 йиллик айрилиқдан сўнг учрашишди.

Амриддин Гадоев 1998 йилда Россияга жўнаб кетган, у ўшанда 33 ёшда эди, шундан бери ундан ҳеч қандай хабар йўқ эди. Орадан йиллар ўтиб Амриддиннинг рафиқаси ва икки фарзанди ота-онасининг уйидан чиқиб кетган, отаси ва укаси вафот этган.

Муҳожирнинг 76 ёшли онаси ўғлини 24 йил давомида у туғилиб ўсган Жалолиддин Балхий туманидаги Иттифоқ қишлоғида кутган, бироқ сўнгги йиллари ўғлининг қайтишидан умидини узган.

“Ўғлим топилганини айтишганида ишонмадим. Йиғлаб, ҳаммаси ёлғон эканлигини айтдим. Аммо бугун ҳаммаси ўз жойига тушди ва юрагим яна жонланди”, дейди Амриддин Гадоевнинг онаси Зулфия Гадоева.

Амриддин Гадоев ҳозир 57 ёшда, унинг сўзларига кўра, у Екатеринбург яқинидаги қишлоқда яшаган. Мухожир ҳужжатларини йўқотиб қўйган ва 2007 йилгача Россиянинг ушбу ҳудудида Тожикистоннинг ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин бўлган ваколатхонаси бўлмаган. Урушдан кейинги Тожикистондаги вазият ҳақидаги хабарни ўқиб, умидини бутунлай йўқотган.

“Мен таниган йигит жангарилар барча қариндошларимни ўлдирганини айтди. Мен бир рус аёл билан учраша бошладим ва биз бирга яшадик. Биргаликда қизларини тарбияладик, невараларимиз бор”, - дейди суҳбатдош.

Амриддиннинг сўзларига кўра, бир йил аввал россиялик рафиқаси вафот этган, унинг ватанига қайтишига қизлари ёрдам берган.

Амриддиннинг Тожикистонда қолган яқинлари уни тирик эмас, деб ўйлаб, хотирлаш маросими ўтказиб, унга дуолар ўқишган.

Встреча сына с матерью после 24 лет разлуки
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:15 0:00

Амриддин Гадоевнинг қизи ва ўғли ҳозир Россияда ишлаб, отаси билан ҳалигача боғланишмаган. “Мен кетганимда қизим олти ойлик, ўғлим етти ёшда эди. Энди билсам, ўғлим Россияда уйланган, қизим эса турмушга чиққан, лекин ажрашган, фарзанди йўқ экан. Мен уларни ҳали кўрганим йўқ”, — деди манба.

Юз минглаб Тожикистон фуқаролари ишлаётган Россияда ўтган йиллар давомида минглаб тожикистонликлар бедарак йўқолган. Баъзи бедарак йўқолганларнинг яқинлари аллақачон улардан умидларини узган. Бошқалар эса бир кун келиб тирик ва соғлом топилишига ишонишади.

XS
SM
MD
LG