Ссылки доступа

Сенат расмий сайти ҳужумга учрагани билдирилди


Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Senat.uz расмий сайти 2 ноябрь куни ҳакерлар ҳужумига учраган. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати маълумот тарқатди.

“Айни пайтда сайт фаолиятини қайта тиклаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қиламиз”, дейилган хабарномада ҳужумга оид бошқа тафсилотлар очиқланган эмас.

Ҳозирда Сенат сайти nw.senat.uz субдомени орқали фаолиятини давом эттириб турибди.

Сайтга ҳужум ижтимоий тармоқлардаги бир гуруҳ фаоллар “Путиндан орден олган” Сенат раиси Танзила Норбоеванинг истеъфосини талаб қилиб, петиция имзолаган пайтга тўғри келди.

Ҳозирги пайтгача 100 га яқин киши имзолаган мурожаатнома Сенатга ва оммавий ахборот воситаларига йўлланган.

XS
SM
MD
LG