Ссылки доступа

Қозоғистон Туркманистон билан чегара делимитацияси тўғрисидаги келишувни ратификация қилди


Қасим-Жомарт Тоқаев “Қозоқ-туркман давлат чегараси делимитацияси ва Каспий денгизидаги балиқ тутиш ҳудудлари ёндош участкалари чегараларини белгилаш ҳақида Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида тузилган шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолаган.

Бу ҳақда Озодликнинг қозоқ хизмати хабар қилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, эндиликда икки мамлакат ўртасидаги чегара чизиғи “Каспий денгизидаги сув сатҳининг муҳтамал пасайиши билан боғлиқ ҳолда ўзгармайди”.

Чегара чизиғи оралиқдаги линия тамойилига кўра – қарама-қарши ёки ёндош соҳилли давлатлар ўртасидаги денгиз сатҳини чегаралаш учун замонавий халқаро денгиз ҳуқуқида фойдаланиладиган методика асосида белгиланган.

XS
SM
MD
LG