Ссылки доступа

Қозоғистонда ҳалокатли фавқулодда вазиятдан кейин АМТ конлари иши бир кунга тўхтатилди (видео)


“АрселорМиттал Темиртау” конлари иши “қўшимча тушунтириш ишларини олиб бориш, участкани текшириш ва конга тушган ишчилардан ҳисоб-китобларни олиш” учун бир кунга тўхтатилди.

Бу ҳақда 3 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Илйин маълум қилди.

Аввалроқ Илйин АМТ компаниясига қарашли Ленин конида камида беш ишчи ҳалок бўлган ва тўрт киши жароҳатланган метан портлаши сабабларини ўрганувчи ҳукумат комиссиясини бошқарган эди.

"Ленин конининг иши бўйича қарор оқибатларини бартараф этиш бўйича барча чора-тадбирлар, шунингдек, эксперт комиссияси иши тугагандан сўнг қабул қилинади", деди Илйин.

Вазирнинг айтишича, қидирув-қутқарув бўлинмалари пайшанба куни тушдан кейин шахта ичидаги ишларни давом эттирган, ёнғинлар "деярли барчаси" бартараф этилган, "аммо тутун бор".

Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, қурбонларнинг тўрт нафари метандан заҳарланган ва турли жароҳатлар олган. Юздан ортиқ одам эвакуация қилинди.

Ленин кони Қарағанда кўмир ҳавзасидаги энг йирик кон ҳисобланади. 1970 йилларнинг охиридан бери бу ерда камида еттита ҳалокатли бахтсиз ҳодиса рўй берди. 2006 йилдаги метан портлаши кон тарихидаги энг йирик авария деб ҳисобланган 41 кончининг ҳаётига зомин бўлди.

Бундан ташқари, аввалроқ Саран ва Абайдаги конларда фожиалар юз берган. 2021 йил ноябрь ойида Абайская конида метан чиқиши натижасида олти киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди.

XS
SM
MD
LG