Ссылки доступа

Тожикистон Бош прокуратураси журналист Абдулло Гурбатий иши тафсилотларини ошкор қилди


Абдулло Гурбати
Абдулло Гурбати

Тожикистон Бош прокуратураси журналист ва блогер Абдулло Гурбатийга ҳукм чиқарилганидан бир ой ўтиб, унинг жиноий иши тафсилотларини ошкор қилди.

4 октябрь куни пойтахтнинг Шоҳмансур туман суди 26 ёшли Абдулло Гурбатийни қаттиқ тартибдаги колонияга етти ярим йилга ҳукм қилди. У давлат амалдорини омма олдида ҳақорат қилиш, милиция ходимига зўравонлик қўллаш ва экстремистик жамиятда қатнашишда айбланган.

Абдулло Гурбати ўз айбига иқрор бўлмади ва мамлакатда тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш партияси (ТИУП)аъзоси эканлигини рад этди. Ўзининг сўнгги нутқида блогер оқлов ҳукмини сўради.

Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот марказининг 3 ноябрь куни бошқарманинг расмий сайтида чоп этилган хабарида журналист экстремизмда ва Тожикистон ҳукумати сиёсатини обрўсизлантиришда айбланмоқда.

Ёвон вилояти тиббиёт коллежи ўқувчилари автобус ҳаракатига халақит бераётгани ва унга тош отгани акс этган видео остида Абдулло Гурбатий шундай изоҳ қолдирган. YouTube видеоси муаллифининг таъкидлашича, ушбу автобусда "давлат имтиҳонидан сўнг талабаларни армияга олиб кетмоқчи бўлган ҳокимият вакиллари" келган. Видеода ўқувчилар иккинчи қаватдан сакрагани ҳам кўрсатилган.

Тожикистон Бош прокуратураси Абдулло Гурбатийни Тожикистон Миллий Альянси ва Тожикистон Ислом Уйғониш партиясига яқин бўлган АздоТВ веб-сайтидаги видеолардан фойдаланганликда айбламоқда.

Республика Бош прокуратураси матбуот марказининг хабар беришича, Абдулло Гурбати милиция майори Д.Ж.Муродовни ҳақоратлаб, унинг елкасидаги погонини йиртиб ташлаган ва унинг бўйнига урган.

Биринчи суд жараёнида Абдулло Гурбатий қўйилган айбловларнинг бирортаси бўйича ҳам ўз айбини тан олмади. Бироқ Озоди радиосининг хабардор манбасига кўра, ҳукм чиқишидан икки ҳафта олдин Гурбати босим остида айбига иқрор бўлган. Видеокамера қаршисида журналист ёшлигини инобатга олиб, айбсиз деб топилишини сўради.

26 ёшли Абдулло Гурбати сўнгги уч йил давомида «Asia Plus» ахборот агентлиги учун видеороликлар тайёрлаган. Илгари у «Паик» ҳафталиги мухбири, Тожикистон журналистик тадқиқотлар маркази ходими бўлган. 2020 йил май ойида унга икки марта ҳужум қилишди. Биринчи ҳужум Душанбедаги Корвон бозори ҳудудида, иккинчиси Хуросон вилояти Уяли қишлоғида содир бўлиб, журналист сел қурбонлари ҳақида ҳикоя тайёрлаш учун келган.

Абдулло Гурбати яқинда Далер Имомалига оператор ва продюсер сифатида видеорепортажлар тайёрлашда ёрдам берган.

XS
SM
MD
LG