Ссылки доступа

Исроил бош вазири Нетаняҳуни сайловдаги ғалабаси билан қутлади


Исроилнинг амалдаги бош вазири Яир Лапид икки кун олдин ўтган парламент сайловларида мағлуб бўлганини тан олди ва собиқ бош вазир, “Ликуд” партияси лидери Бинямин Нетаняҳуни ғалаба билан қутлади.

Лапиднинг бу қадами Нетаняҳуга янги ҳукуматни шакллантиришга йўл очиб беради. Бу ҳукумат мамлакат тарихидаги энг ўнгчи бўлиши кутилмоқда.

Нетаняҳунинг “Ликуд” партияси, унинг ультраортодоксал иттифоқчилари ва кучланаётган ўта ўнгчи “Диний сионизм” деб номланган альянс 120 кишилик парламентда кўпчилик ўринга эга бўлиш арафасида турибди, деб ёзди France-Presse. Ўнгчилар парламентдаги 65 ўринга эгалик қилади. Яир Лапиднинг марказчи "Еш Атид" партияси парламентда 24 ўринни сақлаб қолди.

73 ёшли Бинямин Нетаняҳу аввал ҳам бир неча марта бош вазир бўлган. Умумий ҳисобда у 15 йил Исроилни бошқарган. Исроилда Нетаняҳуга нисбатан коррупция айблови бўйича суд давом этмоқда. Бироқ у ўзига билдирилган айбловни тан олган эмас.

XS
SM
MD
LG