Ссылки доступа

Қирғизистонда ҳомиладор журналист Санрабия Сотибалдиева товламачиликда гумонланиб ҳибсга олинди


Ички ишлар вазирлиги журналист Санрабия Сотибалдиева ва МИР 24 ахборот агентлиги оператори Калис Аширбаевнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, қўлга олинганлар парламент депутатларидан 2 минг доллар ундиришда гумон қилинмоқда.

“Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатларидан 2016-2017 йиллардаги аудиоёзувларни ижтимоий тармоқларда эълон қилиб, уларни шантаж қилиб, тизимли равишда пул ундириб, занжир бўйлаб 2000 доллар ўтказаётган бир қатор шахслар қўлга олинди", дея қайд этади агентлик.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, асосий гумонланувчи МИР 24 ахборот портали раҳбари ва айни пайтда Жогорку Кенеш депутати Тазабек Икромовнинг ПР менежери С.С.К. Журналистнинг ҳибсга олиниши юзасидан парламентарийнинг ўзи ҳозирча изоҳ олиш имкониятига эга эмас.

Шунингдек, ҳозирча Сотибалдиева ва Аширбоевнинг яқинлари ёки ҳимоячилари билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Санрабия Сатибалдиева ва Калис Аширбоев 3 ноябрдан 4 ноябрга ўтар кечаси Бишкекда қўлга олинган. Ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасуловага кўра, журналист ҳомиладор бўлиб, соғлиғи ёмонлашганига қарамай, 48 соатга вақтинчалик ҳибсхонага жойлаштирилган. 4 ноябрь куни эрталаб ҳуқуқ ҳимоячиси маҳбуснинг аҳволи ёмонлашгани ва яна касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди.

Санрабия Сотибалдиева жорий йилнинг баҳоридан бери Бишкекда истиқомат қилади, бунгача Жалолобод вилоятида «Аимак», «Взгляд» газеталари ва Чўлпон телеканалида ишлаган.

XS
SM
MD
LG