Ссылки доступа

Қирғизистоннинг Германиядаги элчиси сўроқ қилинди


6 ноябрь куни Қирғизистоннинг Германиядаги элчиси Омурбек Текебаев ИИВ Тергов бошқармасида гувоҳ сифатида сўроқ қилинди. Бу ҳақда Озодлик радиосига элчининг адвокати Чинара Жакупбекова хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Омурбек Текебаев Кампиробод сув омборини қўриқлаш қўмитаси аъзолари иши бўйича сўроқ қилинган. Улар тартибсизлик уюштиришга уринишда гумон қилинмоқда.

Аввалроқ Ўмурбек Текебаев бир қатор маҳбусларни қўллаб-қувватлаб, фаоллар ва сиёсатчиларни озод қилишни сўраган эди.

Элчи тергов материалларини ошкор қилмаслик тўғрисидаги шартномани имзолади.

5 ноябрь куни Германиядан Қирғизистонга келган Омурбек Текебаев 6 ноябрь куни гувоҳ сифатида сўроқ қилиш учун Ички ишлар вазирлигига олиб кетилган. Сиёсатчи жорий йилнинг февраль ойида Қирғизистоннинг Германиядаги элчиси этиб тайинланган эди.

Ички ишлар вазирлиги ҳозирча тергов ҳақида маълумот бермади.

XS
SM
MD
LG