Ссылки доступа

Қашқадарёда депутат мактаб ўқувчисини ўласи қилиб калтаклади


Иллюстративное фото

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 11-синф ўқувчиси депутат ва унинг ўғиллари томонидан ўласи қилиб калтаклангани айтилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар қилди.

Айтилишича, воқеа кеча, 3 ноябрь куни вилоятнинг Қамаши туманидаги «Қамай» МФЙ «Мирзадала» қишлоғида содир бўлган.

Калтакланган боланинг отасига кўра, унинг фарзанди Элшод Келдиёров депутатнинг набираси билан учрашувга чиққан.

"Депутатнинг уйи ёпиқ ва кириш имкони бўлмаган уй. Унинг набираси ва ўғлим учрашувга чиққан. Қиз ўғлимни уйига киритган. Буни депутат кўриб қолган ва икки нафар ўғли билан 11-синф ўғлимни ўлгудек калтаклаган. Ўғлим қон қусган. Ҳозир шифохонада даволанмоқда", — дейди калтакланган боланинг отаси.


«Дарё» ўқувчини калтаклагани айтилган депутат, Панжи Нуртоев билан телефон орқали боғланиб, ўқувчини калтаклашининг сабаби билан қизиқди.

Депутат журналист сўровига жавобан уни ҳақорат қилиб, тилга олиб бўлмайдиган сўзлар ишлатган ва саволларга жавоб бермаган.

Маълум қилинишича, мактаб ўқувчисини ўласи қилиб калтаклаган ва журналистни ҳақорат қилган депутат депутатлар сафидан чиқарилди. Бу ҳақда ЎзЛиДеПнинг расмий каналида маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG