Ссылки доступа

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга сафар қилади


АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу 6-11 ноябрь кунлари Марказий Осиё давлатларига амалга оширилажак сафар доирасида Ўзбекистонга келади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати маълумотига кўра, Лу ўзининг Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафари давомида Қўшма Штатларнинг минтақа давлатлари мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини тасдиқлаб, Вашингтоннинг мақсади Марказий Осиёни фаровон, хавфсиз ва демократик бўлга ўлароқ кўриш эканини урғулайди.

Ўзбекистонга сафари чоғида Дональд Лу давлат амалдорлари ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади. Ташриф давомидаги учрашувларда АҚШнинг хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда эътиқод эркинлигига дастагини кучайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

АҚШ Давлат департаментининг юқори лавозимли мулозими Дональд Лу шу йил май ойида ҳам Ўзбекистонга келган. Ўша пайтдаги ташриф чоғида Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари, Россияга қарши санкцияларнинг Ўзбекистонга таъсири ва бошқа масалалар муҳокама қилингани билдирилган.

XS
SM
MD
LG