Ссылки доступа

Қозоғистонда йил бошидан бери ун нархи 41,3 фоизга ошди


Ўзбекистонга қўшни бўлган Қозоғистонда жорий йил бошидан буён ун нархи 41,3 фоизга қимматлаган. Бу ҳақда Zakon.kz сайти хабар қилди.

Қайд этилишича, мамлакатда озиқ-овқат инфляцияси шу йилнинг 10 ойи ичида 20,5 фоизга етган.

Қозоғистон Ўзбекистонга энг кўп ун экспорт қиладиган мамлакат бўлиб ҳисобланади. Аммо қозоқ унининг қимматлаши Ўзбекистондаги нархларга қандай таъсир қилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга Қозоғистондан 280 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.

XS
SM
MD
LG