Ссылки доступа

Қирғизистон президентининг махсус вакили Афғонистондаги «Толибон» ҳаракати билан хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди


2022 йилнинг 6 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича махсус вакили Т. Масадиков Афғонистоннинг де-факто ҳокимияти раҳбарияти билан учрашиш учун амалий ташриф билан Кобулга келди.

Ишчи ташриф доирасида Афғонистон Ислом Амирлиги Бош вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи А.Г. Барадар, Бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи А.С.Ҳанафий ва Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Аббос Станикзай билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Учрашувларда минтақавий хавфсизлик ва икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари, маданий алоқалар, транспорт йўлаклари ҳамда афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш имкониятлари муҳокама қилинди.

XS
SM
MD
LG