Ссылки доступа

Жазоир БРИКС ташкилотига кириш учун ариза топширди


Жазоир расмийлари БРИКС ташкилотига кириш учун расмий ариза топширди. Бу ҳақда Мисрнинг “Аш-Шаруқ” нашри мамлакат Ташқи ишлар вазирлигидан олинган расмий маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

Ташкилотга қўшилиш режаси ҳақида Жазоир расмийлари сўнгги ойлар мобайнида бир неча бор билдиришган. Ёзда мамлакат президенти Абдулмажид Таббун Жазоир БРИКСга қабул қилиниш учун зарур бўлган барча талабларга жавоб беришини айтган.

БРИКС иқтисодиёти ривожланаётган бешта мамлакатдан ташкил топган мамлакатлараро бирлашма бўлиб, унга Бразилия (ЯИМ ҳажми бўйича дунёда 12-ўринда), Россия (9-ўрин), Ҳиндистон (5-ўрин), Хитой (2-ўрин) ва ЖАР (39-ўрин) кабилар кирган.

Жазоир ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича жаҳонда 57-ўринни эгаллаб келмоқда. Ёзда Эрон ҳам мазкур ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза топширган.

XS
SM
MD
LG