Ссылки доступа

Душанбе ҳокими Baku Grand Slam 2022 олтин медали совриндори Темур Раҳимовга квартира совға қилди


Душанбе шаҳри ҳокимлиги қарори билан дзюдо бўйича Тожикистон терма жамоаси аъзоси, кураш бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби битирувчиси, Baku Grand Slam 2022 турнирида олтин медални қўлга киритган Темур Раҳимовга икки хонали квартирага калит топширилди.

Душанбе ҳокимияти, шунингдек, кураш бўйича Душанбе шаҳар 6-махсус олимпия захиралари спорт мактаби битирувчиси Муллоражаб Халифаевни Baku Grand Slam 2022 турниридаги иккинчи ўрин ва ушбу нуфузли турнирнинг кумуш медали учун 100 000 сомоний мукофот билан тақдирлади.

Эслатиб ўтамиз, дзюдо бўйича Baku Grand Slam 2022 халқаро турнири 4-6 ноябрь кунлари Боку шаҳрида 61 давлат спортчилари иштирокида бўлиб ўтган эди. 100 килограммдан юқори вазн тоифасида Темур Раҳимов олтин, 66 килограммгача вазн тоифасида Муллоражаб Халифаев кумуш медалга сазовор бўлди. Темур Раҳимов “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа – “Катта дубулға” турнирида олтин медални қўлга киритган биринчи тожикистонлик спортчи бўлди.

Темур Раҳимов олтин медалдан ташқари 5000 евро миқдоридаги пул мукофотига сазовор бўлди. Шунингдек, у Олимпия ўйинлари рейтингида 1000 балл тўплади ва дунёнинг энг оғир вазн тоифасидаги курашчилари рўйхатининг юқори поғонасидаги ўрнини сақлаб қолди.

XS
SM
MD
LG