Ссылки доступа

Каспий денгизи соҳилида 100 дан ортиқ ўлик тюленлар топилди


Каспий денгизи соҳилида Манғистау вилоятида 100 дан ортиқ ўлик тюленлар топилди. Бу ҳақда 8 ноябрь куни Марказий Осиё экологик тадқиқотлар институти маълум қилди.

Маълум қилинишича, Каспий денгизининг қирғоқ бўйида Баутино қишлоғи ва Форт-Шевченко шаҳри оралиғидаги ҳудудда 100 дан ортиқ ўлик тюленнинг жасадлари топилган.

Каспий эндемикининг оммавий нобуд бўлгани ҳақидаги хабар 7 ноябрь куни соат 19:30 да Каспий денгизи тюленини ўрганиш ва реабилитация қилиш марказига келиб тушган, шундан сўнг мутахассислар воқеа жойига жўнаб кетишган.

Айни пайтда қирғоқ чизиғини ўрганиш давом этмоқда. Манғистау вилояти ҳокимлиги ва Экология вазирлигининг Балиқ хўжалиги қўмитаси томонидан ўлик жониворларни йиғиш учун ходимлар ва автомашиналар ажратилди.

— 8-ноябрь (17:00) ҳолатига кўра, турли жойларда, бир-биридан узоқда жойлашган 101 дона ўлик тюоенларнинг жасади топилган. Айни пайтда ҳайвонларнинг қолдиқлари чириган ҳолатда бўлганлиги сабабли ўлим сабабларини аниқлаш учун тўқималар намуналари лаборатория текширувидан ўтказилаяптими ёки йўқлиги аниқланмоқда, – дея изоҳ берди Каспий тюленини ўрганиш ва реабилитация қилиш маркази директори Одилхон Товасаров.

Шунингдек, айни пайтда марказ мутахассислари балиқчилик қўмитаси билан биргаликда Каспий денгизининг бошқа ҳудудларида ўлик жониворларни аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

Шу ҳафта Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Манғистау вилоятига иш сафари чоғида Каспий денгизи тюленларининг йўқ бўлиб кетиши муаммосига эътибор қаратди.

Тўкаев уларнинг популяциясини сақлаш ва кўпайтириш учун бир қатор илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, тюленлар яшайдиган жойларнинг экологик ҳолатини яхшилаш дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

XS
SM
MD
LG