Ссылки доступа

Қримдаги ўзбек талабаларга ўқишни Ўзбекистонга кўчиришга рухсат берилди


Россия томонидан 2014 йилда аннексия қилинган Қрим ва Севастополдаги университетларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишини Ўзбекистонга кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилди.

Расман билдирилишича, бу борада президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси қарор қабул қилди.

8 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Қрим федерал университетининг тиббиёт академиясида ўқиётган ўзбек талабалар президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат билан чиққан эди. Унда талабалар “ҳозирда Қрим ҳудуди уруш туфайли хавфли ҳудудлар сирасига кираётгани боис” ўқишини Ўзбекистон олийгоҳларига кўчиришда амалий ёрдам сўраган.

1 ноябрь куни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси қарори билан Россиянинг Украина билан чегарадош Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар шаҳарларида ўқиётган ўзбекистонлик талабаларга таҳсилни Ўзбекистондаги давлат олийгоҳларида давом эттиришга истисно тариқасида рухсат берилганди.

XS
SM
MD
LG