Ссылки доступа

Оқ Уй норасмий равишда банклардан Россия ширкатларига хизмат кўрсатишни илтимос қилди


АҚШ Молия вазирлиги ва Давлат департаменти мамлакатдаги йирик банклардан, жумладан, JPMorgan ва Citigroupдан “Россиядаги муайян шикратлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмасликни” илтимос қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Оқ Уй банклардан “Газпром”, “Уралкалий” ва “Фосагро” ширкатларига долларда ҳисоб-китоб қилиш, пул ўтказиш ва савдо-сотиқни молиялаштириш каби базавий хизматларни кўрсатишни сўраган.

Агентликнинг билдиришича, президент Жо Байден маъмурияти мана шу тариқа санкцияларнинг салбий таъсирини озайтирмоқчи ва “жаҳонда глобал иқтисодий таназзул ҳамда оммавий очлик юзага келишининг олдини олмоқчи”.

Украинадаги уруш ортидан Россияга жорий этилган санкциялар оқибатида АҚШнинг кўплаб банклари рус ширкатлари билан ўта эҳтиёткорона муносабатда бўлмоқда. Бунга банклар АҚШ ҳукумати томонидан жаримага тортилишидан қўрқаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Bloomberg агентлигининг ёзишича, айнан мана шунинг учун ҳам АҚШ ҳукумати банкларни Россия ширкатлари билан ҳамкорлик қилишга ундамоқда.

“Жаҳондаги озиқ-овқат хавфсизлиги мана шу транзакцияларга бевосита боғлиқдир. Биз банкларни ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан савдо қилувчиларни санкциялар уларга таалуқли эмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилишда давом этамиз”, - деди АҚШ давлат департаментининг санкцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жеймс О'Брайен.

Украинада уруш бошланганидан сўнг АҚШнинг йирик трансмиллий банклари Россиядаги фаолиятини тўхтата бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG