Ссылки доступа

МСКнинг собиқ аъзоси Гулнора Жўрабоева ҳибсда қолди


Kyrgyzstan - Gulnara Jurabaeva, Bishkek, November 9, 2022
Kyrgyzstan - Gulnara Jurabaeva, Bishkek, November 9, 2022

МСКнинг собиқ аъзоси Гулнора Жўрабоева 21 декабрга қадар Бишкекдаги 1-СИЗО ҳибсхонасида қолади. Бишкек шаҳар суди эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартириш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантирмади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар тергов изоляторидаги ёмон шароит туфайли Жўрабоевани озод қилишни бир неча бор сўрашган.

Октябрь ойида Бишкекда сиёсатчилар ва фаоллар оммавий ҳибсга олинган эди. Уларга нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 36-278-моддаси (“Оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш”) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи деб эълон қилинди. Бишкек суди уларни икки ойга ҳибсга олди. Бу иш бўйича жами 26 киши ҳибсга олинган.

Ҳибсга олинганлар жиноий таъқиб қилишни Кампиробод сув омбори бўйича позицияси ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилгани билан боғлайди.

Аввалроқ қатор ҳуқуқ ташкилотлари вакиллари ва фуқаролик фаоллари президент Садир Жапаров, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ва Бош прокурор Қурманқул Зулушевга мурожаат қилиб, “оммавий намойишга тайёргарлик кўриш” моддаси бўйича жиноий иш бўйича ҳибсга олинган аёлларни озод этишни талаб қилган эди.

Мурожаатда “тинч йиғилиш ўз табиатига кўра зўравонликсиз ва қуролсиз” эканлиги қайд этилган.

XS
SM
MD
LG