Ссылки доступа

Россияда тожикистонлик муҳожирлар оиласи бахтсиз ҳодисага учради: икки киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳат олди


7 ноябрь куни кечқурун Россиянинг Челябинск яқинида юз берган бахтсиз ҳодисада Тожикистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлди, яна беш нафари, жумладан, уч нафар бола оғир жароҳат олди. Улардан айримларининг аҳволини шифокорлар «оғир» деб баҳоламоқда.

Россия матбуотига кўра, Қозоғистондан Россияга кириб, Тюменга кетаётган Тоёта Версо микроавтобуси йўлда оғир юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Юк машинаси ҳайдовчисининг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

Микроавтобуснинг йўловчилари – Сўғд вилоятининг Ашт туманида яшовчи 74 ёшли Деҳқонбой Машарифов ва унинг 69 ёшли рафиқаси Саидмоҳ Машарифова воқеа жойида ҳалок бўлди.

Ҳайдовчи ва яна тўрт нафар йўловчи ҳам Ашт вилоятидан. Улардан уч нафари 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалардир.

Жабрланганлардан бирининг яқинлари “улар касалхонада, баъзилари реанимацияда” эканини тасдиқлади. “Авария сабаблари ҳозирча номаълум. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда”, — деди улар.

8 ноябрь куни Россия ОАВлари микроавтобуснинг 46 ёшли ҳайдовчиси “бошқаришни йўқотиб, қарама-қарши бўлакка чиқиб кетгани” ҳақида хабар берди. Буни бошқа манбалардан тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Россиялик қутқарувчиларга кўра, микроавтобус Тожикистондан кетаётган бўлиб, Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиб, Тюмен вилоятига йўл олган.

Ҳар йили юз минглаб Тожикистон фуқаролари қуруқлик ва ҳаво орқали Россияга ишлаш учун боради. Россия томони маълумотларига кўра, уларнинг сони 2 миллион кишини ташкил этади, бироқ Тожикистон Тожикистон Республикасининг 600 минг фуқароси меҳнат қилаётганини даъво қилмоқда.

Россияда ҳар йили юзлаб Тожикистон фуқаролари бахтсиз ҳодисалар, йўл-транспорт ҳодисалари, касалликлар ва жиноятлар туфайли вафот этади.

XS
SM
MD
LG