Ссылки доступа

“Кампиробод иши”: Суд яна бир фаол Айбек Бузурманқуловни ҳибсда қолдирди


9 ноябрь куни Бишкек шаҳар суди фаол, Талас вилоятининг собиқ губернатори Айбек Бузурманқуловнинг ҳимоя баёнотини кўриб чиқди.

Суд биринчи инстанция қарорини ўз кучида қолдирди. Аввалроқ Бишкекнинг Первомай тумани уни 20 декабргача ҳибсда сақлашга қарор қилган эди.

9 ноябрь куни шаҳар суди фаоллар Али Шабдан ва Атай Бейшенбек, шунингдек, МСК собиқ аъзоси Гулнора Жўрабоеванинг шикоятларини кўриб чиқди, суд уларни ҳам ҳибсда қолдирди.

“Оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш”да айбланиб ҳибсга олинган фаол Айбек Бузурманқулов ва Конституциявий палатанинг собиқ судьяси Клара Сооронқулованинг яқинлари Бишкек шаҳар суди биноси олдидаги норозилик митингига чиқишди.

Улар маҳбусларни озод қилишни талаб қилмоқдалар. Уларга бошқа ҳибсга олинган фаоллар ва сиёсатчиларнинг қариндошлари ҳам қўшилди.

Октябрь ойида Бишкекда сиёсатчилар ва фаоллар оммавий ҳибсга олинган эди. Уларга нисбатан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 36-278-моддаси (“Оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш”) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчи деб эълон қилинди. Бишкек суди уларни икки ойга ҳибсга олди. Бу иш бўйича жами 26 киши ҳибсга олинган.

Ҳибсга олинганлар жиноий таъқиб қилишни Кампиробод сув омбори бўйича позицияси ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилгани билан боғлайди.

XS
SM
MD
LG