Ссылки доступа

Қозоғистонда АМТ кўмир конларини модернизация қилишга инвестицияларни кўпайтиришга мажбур бўлади


Қозоғистон бош вазири Алихан Смайловнинг айтишича, АрселорМиттал Темиртау (АМТ) компанияси ҳар йили кўмир конларини модернизация қилиш учун камида 150 миллиард тенге (тахминан 320 миллион доллар) сармоя киритиши керак.

Смайловнинг сўзларига кўра, яқинда ушбу компания учун кўмир қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланиш шартномасига тегишли талаблар киритилган.

“Биз биринчи марта кўмир қазиб олишни модернизация қилиш учун йилига камида 150 миллиард тенге, шунингдек, кўмир қатламларини газсизлантириш учун 37 миллиард тенге миқдорида инвестициялар ажратиш зарурлиги тўғрисида талаб қўйдик”, деди Смаилов пайшанба кунги ялпи мажлисда.

3 ноябрга ўтар кечаси Шахтинск шаҳридаги АМТ компаниясига қарашли Ленин конида бурғулаш чоғида метан ажралиб чиқиши оқидатида портлаш содир бўлди. Беш киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди. Расмий маълумотларга кўра, фавқулодда ҳодиса вақтида 106 киши ер остида бўлган. Полиция “Эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган кон ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш” моддаси бўйича тергов бошланганини маълум қилди.

Жорий йилнинг июль ойида Смаилов компанияни "инвестицияларни босқичма-босқич оширишга ва ишчилар хавфсизлигини таъминлашга" чақирди ва хусусан, ускуналарнинг юқори даражада эскиришини, шунингдек, модернизацияга инвестициялар даражасини таъкидлади, бу «икки» бошқа корхоналарга нисбатан уч баравар кам. Биз ҳар йили ишлаб чиқаришда 10-12 киши ҳалок бўладиган вазиятга чидай олмаймиз", деди Смаилов.

8 ноябрь куни Қарағандада бўлиб ўтган брифингда АрселорМиттал Темиртау вакиллари Қозоғистонга сармоя киритиш ва ишлашни давом эттириш ниятларини маълум қилишди. АрселорМиттал МДҲ бош директори Вижай Гоял брифингда компания "хавфсизликни яхшилаш бўйича жуда амбицияли ва ишончли режага эга"лигини айтди. “Конда олиб борилган барча ишлар ва барча хавфлар кўриб чиқилади. Ушбу қайта кўриб чиқишлар асосида конларда келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режалари тайёрланади”, деди у.

АМТ маълумотларига кўра, 2019 йилдан 2021 йилгача унинг инвестициялари 224 миллион долларни, 2022 йилда эса 117 миллион долларни ташкил этди. Шунингдек, брифинг иштирокчилари жорий йилда вилоят конларида газсизлантириш бўйича замонавий асбоб-ускуналар учун 40 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилгани ҳақида маълумот берди.

Смаиловнинг сўзларига кўра, “бошқа ер қаъридан фойдаланувчилар”га нисбатан қўшимча талаблар ва мажбуриятларни кучайтириш кўриб чиқилиши режалаштирилган. Қозоғистон парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаевнинг айтишича, сенаторлар меҳнат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаган.

XS
SM
MD
LG