Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев илк маротаба “Жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони” рўйхатига киритилди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев илк маротаба “Жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони”рўйхатига киритилди.

Уммондаги Қироллик Исломий стратегик тадқиқотлар маркази томонидан 2009 йилдан бери эълон қилиб келинаётган мазкур рўйхатга мусулмон дунёси ёки мусулмонлар учун сезиларли даражада маданий, мафкуравий, молиявий, сиёсий ёки бошқа жиҳатдан ўзгаришларни амалга оширишга қодир шахслар киритилади.

Рейтинг муаллифлари Шавкат Мирзиёевнинг “хавфсизлик хизматлари ваколатларини чеклагани, ташқи савдо ва инвестицияларни рағбатлантиргани” ва “қўшни давлатлар — АҚШ, Хитой ва Россия билан яхши муносабатлар ўрнатгани”га эътибор қаратган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг собиқ раиси, марҳум Усмонхон Алимов ҳам мазкур рўйхатга киритилган. У бундан аввал 11 марта мана шу рўйхатдан жой олган эди.

“Энг нуфузли мусулмонлар” бешлигидан Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ал Сауд, Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хаманеи, Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал Тани, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Иордания қироли Абдулла II ибн ал Ҳусайн жой олди. Ўзбекистон президенти нуфузли мусулмонлар 50 талигига киритилган эмас.

Бундан ташқари рўйхатга Қозоғистон ва Озарбайжон президентлари ҳам киритилган.

XS
SM
MD
LG