Ссылки доступа

Мирзиёев туркий тилли давлатлар ўртасида эркин иқтисодий зона ташкил этишни таклиф қилди


Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) 9-саммити бўлиб ўтмоқда. Унда ташкилот аъзолари – Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари, Венгрия Бош вазири ва Туркманистон Халқ Маслаҳатияси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этмоқда.

Йиғилишни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев очиб, ўтган йилдан номини ўзгартирган ташкилот туркий тилли давлатлар ҳамкорлигида янги саҳифа очганини таъкидлади.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги глобал иқтисодий инқироз шароитида туркий тилли давлатлар ҳамкорликни кучайтириши керак. Мирзиёев ташкилотга аъзо давлатлар иқтисодий ҳамкорликда имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётгани, юқори божхона тўловлари борлигини таъкидлаб, эркин савдо зонаси ташкил этишни таклиф қилди. У транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш зарурлиги ҳақида гапирди.

Ўзбекистон Президенти хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини, дунёнинг турли бурчакларидаги можаролар туркий дунёга таҳдид солаётганини қўшимча қилди. Шу нуқтаи назардан, хавфсизлик идоралари терроризмга қарши киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиши керак.

Аввал айтиб ўтганимиздек, саммитда давлат раҳбарлари кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади, ташкилотнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган декларацияси ва стратегиясини қабул қилади.

Саммит давомида ташкилот бош котиби лавозимига Қирғизистон вакили Қубаничбек Омуралиевни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинади.

XS
SM
MD
LG