Қайд этилишича, Покистон фуқароси 11 ноябрь куни номаълум шахслар Ғалаба майдонида жамоат тартибини бузиб, ўзи ва икки ҳамюртига тан жароҳатлари етказганлиги ҳақида ариза берган.
Полиция томонидан «Безорилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бишкекдаги Ғалаба майдонида хорижликларнинг оммавий муштлашуви акс этган видео тарқалди.