Марказнинг билдиришича, Тожикистонда зилзила кучи 3,8 балл бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 149 километр жануби-ғарбда жойлашган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Бекобод шаҳрида 3 балл, 33 км;
Ширин шаҳрида 3 балл, 33 км;
Янгиобод туманида 3 балл, 34 км;
Янгиер шаҳрида 3 балл, 48 км;
Ховос туманида 2-3 балл, 50 км;
Бекобод туманида 2-3 балл, 51 км;
Боёвут туманида 2-3 балл, 51 км;
Гулистон туманида 2 балл, 68 км;
Зомин туманида 2 балл, 69 км;
Гулистон шаҳрида 2 балл, 70 км.
Тожикистонда 14 ноябрь куни Тошкент вақти билан 03:07 да юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.