Ссылки доступа

Қозоғистонда тожикларнинг республика этномаданий маркази ташкил этилди


Акбаржон Исмаилов, руководитель республиканского этнокультурного центра таджиков Казахстана
Акбаржон Исмаилов, руководитель республиканского этнокультурного центра таджиков Казахстана

Икки ой аввал Қозоғистонда тожикларнинг республика этник-маданий маркази ташкил этилган эди. Марказ мамлакатда яшовчи 100 мингга яқин тожикистонликни бирлаштирган.

Озоди радиоси журналистлари Остонада Қозоғистондаги тожиклар этник-маданий маркази раиси Акбаржон Исмоилов билан учрашди.

Унинг айтишича, жорий йилнинг 2 сентябрида тожикларнинг Республика этномаданий маркази ташкил этилган. "Қозоғистон мустақилликка эришгач, турли миллат вакиллари ўзларининг миллий марказларини ташкил қила бошладилар. Қозоғистонда тожикларнинг туман, шаҳар ва вилоят бирлашмалари тузилди, лекин республика маркази йўқ эди. Қозоғистоннинг барча ҳудудларидан тожиклар уюшмалари вакиллари келишди. Қозоғистон ҳукумати маҳаллий тожикларнинг тили ва маданиятини ўрганиш, асраб-авайлаш ва ривожлантириш учун барча шароитларни яратиб берган”, — деди Акбаржон Исмоилов.

“Мақсадимиз Қозоғистон ҳукуматига тожикистонликлар дуч келаётган барча муаммоларни – маданий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳоказоларни етказиш ва маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда ушбу муаммоларни ҳал қилишда ҳисса қўшишдир”, деб тушунтирди Акбаржон Исмоилов.

Қозоғистонда тожик тилида 12 та мактаб мавжуд бўлиб, улар асосан Туркистон вилоятида, мамлакат жанубида жойлашган. Дарслик тақчиллиги кейинги 4-5 йилдан бери сезилиб келяпти. "Ўтган йилларда Тожикистон Қозоғистондаги тожик тилида ўқитиладиган мактаблар учун тизимли равишда китоблар жўнатган. Гап шундаки, Қозоғистонда янги ўқув дастури пайдо бўлган ва тожик тилидаги мактабларда қўлланилаётган дарсликлар эскирган. Биз таклифларимизни Республика Халқ таълими вазирлигига юбордик. Қозоғистон ва биз муаммо ижобий ҳал бўлишига умид қиламиз. Ҳамма нарса учта асосий масаланинг ечимига боғлиқ: биринчидан, Қозоғистон ҳукумати томонидан аллақачон ҳал қилинган молиялаштириш, иккинчидан, ўқув дастури муаллифидан рухсат олиш, учинчидан, бу дарсликларни тожик тилига таржима қилишда тожик олимларининг ёрдами».

Қозоғистонга ишлаш учун келаётган муҳожирлар ҳақида гапирар экан, Акбаржон Исмоилов шундай деди: “Биз марказ ташкил этилишидан анча олдин ҳамюрт муҳожирларга ёрдам кўрсатганмиз. Хусусан, касаллик пайтида ёки Тожикистонга мажбуран қайтиш пайтида. Мигрантлар вафот этган тақдирда, тадбиркорлар жасадни ватанига юбориш учун маблағ ажратадилар. Биз муҳожирларга ҳам ҳуқуқий ёрдам берамиз. Жумладан, ўз ҳуқуқларини билмасликлари сабабли ҳалол ишлаб топган пулларини ололмайдиган ҳолларда. Айтиш керакки, Қозоғистонда тожикларга муносабат Россияникидан яхшироқ, бу ерда уларни ҳеч ким камситмайди”.

XS
SM
MD
LG