Ссылки доступа

Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғилмоқда


Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, октябрь ойида Ўзбекистонда 85 306 нафар чақалоқ туғилди.

Энг кўп туғилиш Самарқанд вилояти (10 272 нафар)да қайд этилган. Энг кам туғилиш Сирдарё вилояти (1 990 нафар) да қайд этилган.

Октябрь ойида туғилганларнинг 44 243 нафари ўғил бола, 41 063 нафари қиз бола. Давлат статистика қўмитаси маълумотида октябрда Ўзбекистонда 1 942 нафар эгизак туғилгани қайд этилди.
Октябрь ойида ҳудудлар бўйича туғилган эгизаклар сони:

Андижон вилояти – 228 нафар
Самарқанд вилояти – 214 нафар
Фарғона вилояти – 210 нафар
Қашқадарё вилояти – 208 нафар
Наманган вилояти – 177 нафар
Сурхондарё вилояти – 165 нафар
Тошкент вилояти – 143 нафар
Бухоро вилояти – 122 нафар
Тошкент шаҳри – 110 нафар
Қорақалпоғистон Р. – 98 нафар
Хоразм вилояти – 87 нафар
Жиззах вилояти – 66 нафар
Навоий вилояти – 59 нафар
Сирдарё вилояти – 55 нафар

Ўзбекистонда жорий йилнинг январидан сентябригача бўлган 9 ойлик даврда 14803 нафар эгизак туғилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1011 нафарга кўпдир.

XS
SM
MD
LG