Ссылки доступа

БМТ дунё аҳолиси 8 миллиардга етганини билдирди


15 ноябрь куни дунё аҳолиси 8 миллиардга етди, деб хабар берди БМТ. Бу маълумот World Population Prospects 2022 ҳисоботида қайд этилди.

“2022 йилнинг 15 ноябрида дунё аҳолиси сони 8 миллиардга етиши прогноз қилинмоқда, бу инсоният тараққиётининг муҳим даврларидан бири бўлади. Бу каби мисли кўрилмаган даражадаги ўсиш соғлиқни сақлаш, овқатланиш, шахсий гигиена ва тиббиётнинг яхшиланиши ортидан инсон умрининг босқичма босқич узайиб бораётганига боғлиқдир”, - дейилади ҳисоботда.

БМТ ҳисоботида аҳоли сони 7 миллиарддан 8 миллиардга етиши учун 12 йил керак бўлгани, аҳоли сони 9 миллиардга етиши учун эса 15 йил керак бўлиши айтилади. Бу эса жаҳон аҳолиси сони ўсишининг секинлашаётганини англатади.

Ҳисоботда таъкидланишича, дунё аҳолиси 2030 йилда 8,5 миллиардга, 2050 йилда 9,7 миллиардга, 2080 йилда эса 10,4 миллиардга етиш кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG