Ссылки доступа

Қозоғистонда Назарбоевни мақтаган амалдор коррупцияда айбланиб, судланди


15 ноябрь куни Атирау шаҳри суди пора олишда айбланаётган Атирау вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Бахитгул Хаменовани мол-мулки мусодара қилиниб, давлат хизматида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда етти йилга озодликдан маҳрум қилди.

Суд ҳукмига кўра, собиқ амалдор «Қурмет» (“ҳурмат”) орденидан маҳрум этилиши керак.

Шу билан бирга, суд Хаменованинг жазосини уч йилга - энг кичик фарзанди 14 ёшга тўлгунга қадар кечиктиришга қарор қилди.

Хаменова суд залида ҳибсдан озод қилинди. У журналистларга ҳукмдан норози эканлигини ва апелляция шикояти бермоқчи эканлигини айтди. 14 ноябрь куни судда сўнгги сўз билан чиққан Хаменова бу ишга алоқаси йўқлигини айтиб, суддан уни оқлашни сўраган. "Мен жиноятчи эмасман ва ўзимнинг айбсизлигимни исботлаш учун охиригача бораман", - деди Хаменова.

У билан бирга айбланаётган Атирау вилояти Маданият, тилларни ривожлантириш ва архивлар бошқармаси собиқ раҳбари Оқилбек Рискалиев етти йилга озодликдан маҳрум этилди. «Балкиту» ширкати директори Умиртай Адамов “катта миқдорда” пора берганликда айбдор деб топилиб, тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди. Уларнинг иккаласи ҳам суд залида ҳибсга олинган. Суддаги баҳс-мунозарада ҳам худди шундай жазо шартлари иш бўйича прокурор томонидан сўралган.

Атирау вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган Бахитгул Хаменова 2021 йил декабрида Абай ҳайкалини тайёрлаш ва ўрнатиш бўйича давлат хариди шартномасини тузиш учун 4,5 миллион тенге миқдорида пора олаётганликда гумонланиб қўлга олинган эди.

13 октябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида Рискалиев “пора берувчи ва пора олувчи ўртасида воситачи бўлган”и ҳақидаги дастлабки кўрсатмасини ўзгартириб, Хаменованинг “4,5 миллион тенгега ҳеч қандай алоқаси йўқлигини” айтди. Унинг сўзларига кўра, у бундай кўрсатмани терговчилар босими остида берган.

Бахитгул Хаменованинг иши шу йил май ойи охирида судга чиққан. Унинг ҳибсга олингани 2021 йил декабрида маълум бўлди – ўша ойда уй қамоғи тергов изоляторидаги ҳибсга алмаштирилди.

Бахитгул Хаменова 2020 йил март ойида Атирау вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланган эди. У олтинчи чақириқ парламент Мажилиси депутати эди. У 2016 йилда депутатлик мандатини йил бошида Атираудаги коллеж директори сифатида ҳокимиятдаги партия қурултойида (ўтган йилнинг март ойида “Нур Отан” номи Аманат деб ўзгартирилган) ўша пайтдаги президент олдида мақтовли нутқлар билан чиққанидан сўнг олган эди.

XS
SM
MD
LG