Ссылки доступа

Қирғизистонда милиция қўлга олган ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова қўйиб юборилди


Милиция ходимлари Кампирободнинг ўтказилишига қарши ўтказилган митингда қўлга олинган ҳуқуқ фаоли Азиза Абдирасуловани озод қилди. Бу ҳақда унинг ўзи Азаттикка маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, аввалроқ милиция ходимлари фаолга қон босими кўтарилгани сабаб тез ёрдам чақирган. Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячиси таъкидлаганидек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унга Жиноят кодексининг 128-моддаси ("Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабига бўйсунмаслик") бўйича айблов қўйган.

Аммо Абдирасулованинг тушунтиришича, у айбловлардан норози ва судда ўз ишини ҳимоя қилишга тайёр. Ҳуқуқ ҳимоячисининг қўшимча қилишича, у Кампиробод сув омборини кўчиришга қарши пикетда қатнашмаган - у мустақил кузатувчи сифатида акцияда иштирок этган.

Бишкекда 15 ноябрь куни Жогорку Кенеш биноси ёнида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши норозилик акцияси ўтказилиши режалаштирилган эди. Пикетда фуқаролик фаоллари, пойтахт аҳолиси, шунингдек, Ўш вилоятининг Ўзган туманидан 30 га яқин киши қатнашди.

Норозилик акциясида ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасуловани ҳибсга олиб, мажбуран милиция бўлимига олиб кетишган. Ҳибсга олинганлар орасида Сиёсий маҳбуслар қўмитаси раиси Сапарбек Арғимбоев ҳам бор.

XS
SM
MD
LG