Ссылки доступа

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги сайловда иштирок этишини билдирди


Дональд Трамп (архивное фото)

Дональд Трамп Флоридадаги Мар-э-Лаго резиденциясида ўз тарафдорлари олдида нутқ сўзлар экан, Қўшма Штатлар “жуда ёмон вазиятда” деб ҳисоблашини айтди ва бунда президент Жо Байден ҳамда демократларни айблади. Трамп агар ўзи президент бўлганида “Украинада уруш юз бермаслиги”га ишонишини таъкидлади.

Дональд Трампнинг Конгрессга бўлган оралиқ сайловлардан сўнг ўз номзодини 2024 йилда бўладиган президентлик сайловига олға суриши нуфузли республикачилар томонидан иштиёқ билан қабул қилинмади. Негаки Трамп оралиқ сайловда қўллаган номзодларнинг кўпчилиги овоз бериш жараёнида демократларга мағлуб бўлди. Оралиқ сайловда республикачилар Вакиллар палатасида бир нечта ўринни кўпроқ эгаллашга муваффақ бўлди холос.

Собиқ вице-президент Майк Пенс республикачилар Дональд Трампдан кўра яхшироқ номзод танловига эга экани тўғрисида баёнот берди. Нуфузли республикачилар Дональд Трампни президентлик курсиси учун муддатидан жуда аввал кураш бошлаганини танқид қилмоқдалар.

Айни пайтда Трампнинг республикачилар орасидаги обрўси 80 фоиз даражасида экани айтилмоқда. Бу 2020 йилдаги кўрсаткичдан 11 фоизга оздир.

2024 йилдаги сайловда республикачилар партиясидан Флорида губернатори Рон Десантис Дональд Трампнинг асосий рақиби бўлиши мумкин. У ҳам президентлик сайловида иштирок этиш нияти борлигини билдирган.

Трампнинг яна бир рақиби Виржиния штатининг губернатори Глен Янгкин бўлиши мумкин. Трамп бу икки губернаторни танқид қилиб чиқди.

XS
SM
MD
LG