Ссылки доступа

Ўзбекистон доимий аҳолиси сони бўйича дунёда 41-ўринда


Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига доимий аҳоли сони 35,9 млн. кишини ташкил этган.

Шундан эркаклар 18,1 миллион кишини, аёллар 17,8 миллион кишини ташкил қилган.

БМТнинг аҳоли сони бўйича кўрсаткичида Ўзбекистон аҳоли сони бўйича жаҳон мамлакатлари ўртасида 41-ўринда қайд этилган.

БМТ маълумотларига кўра, 2022 йил 15 ноябрь куни жаҳон аҳолсиси сони 8 миллиарддан ошди ва 8034,3 млн. кишини ташкил этган.

Эркаклар – 50,5 %
Аёллар – 49,5 %

БМТ ҳисоботида аҳоли сони 7 миллиарддан 8 миллиардга етиши учун 12 йил керак бўлгани, аҳоли сони 9 миллиардга етиши учун эса 15 йил керак бўлиши айтилади. Бу эса жаҳон аҳолиси сони ўсишининг секинлашаётганини англатади.

Ҳисоботда таъкидланишича, дунё аҳолиси 2030 йилда 8,5 миллиардга, 2050 йилда 9,7 миллиардга, 2080 йилда эса 10,4 миллиардга етиш кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG