Ссылки доступа

Россияда кексаларнинг ҳаёт сифати 10 йил ичида деярли ўзгармади


RUSSIA -- A demonstrator holds a book of Russian constitution and a poster that reads: "No raising of the retirement age", during a protest against the government's plans to raise the retirement age, in front of the Russian State Duma, in Moscow, Septembe
RUSSIA -- A demonstrator holds a book of Russian constitution and a poster that reads: "No raising of the retirement age", during a protest against the government's plans to raise the retirement age, in front of the Russian State Duma, in Moscow, Septembe

Ўн йил ичида, 2010 йилдан 2019 йилгача Россияда кекса ёшдаги одамларнинг ҳаёт сифати ва салоҳияти бироз яхшиланди - 29 дан 29 ярим фоизгача, максимал кўрсаткич 100% ни ташкил этади.

Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси методологияси бўйича ўтказилган Олий Иқтисодиёт мактаби тадқиқотида айтилади, деб ёзади «РБК».

Кекса ёшдаги одамларнинг ҳаёт сифатини ва уларнинг мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссасини баҳолаш фаол қариш индекси (ФҚИ) орқали ҳисобланади. Унинг ёрдами билан 29 давлатдаги нафақахўрларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи баҳоланади, уларнинг аксарияти Европа Иттифоқига аъзодир. 2018 йил охирида Россия бу кўрсаткич бўйича фақат Грециядан олдинда эди, 2019 йил учун умумий маълумотлар ҳали эълон қилинмаган. ФҚИни ҳисоблашда бандлик, жамиятда иштирок этиш, тиббиётга кириш ва фаол узоқ умр кўриш учун қулай муҳит ҳисобга олинади.

ФҚИ экспертлари Россияда кекса ёшдаги одамларнинг таълим даражаси нисбатан юқори эканлигини таъкидладилар, бу эса ушбу кўрсаткич бўйича 29 мамлакат орасида биринчи бешликка киради. Шунингдек, 10 йил ичида кексаларнинг бандлик даражаси ошди (27 фоиздан 29 фоизга). Бироқ, тадқиқот муаллифлари қайд этганидек, бу тенденция биринчи навбатда мамлакатда пенсия ёши кўтарилган 2018 йилги пенсия ислоҳоти билан боғлиқ. Шунингдек, сўнгги 10 йил ичида ижтимоий хавфсизлик ҳисси даражаси ошди.

Шу билан бирга, Россияда умр кўриш давомийлиги (айниқса, эркаклар учун) ва дори воситаларининг мавжудлиги ҳали ҳам паст. Ўн йил давомидаги охирги кўрсаткич икки ярим фоизга камайди ва 2019 йилда 58 фоизни ташкил этди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2020 йилдан 2022 йилгача бўлган маълумотлар кекса одамларнинг бандлиги ва умр кўриш давомийлиги, шунингдек, даромад даражаси ва мустақил яшаш қобилиятининг пасайишини кўрсатиши мумкин. 2019 йилда пандемиядан олдин мамлакатда ўртача умр кўриш 73 ёш деб баҳоланган бўлса, 2021 йил охирига келиб у 70 ёшга қисқарди.

XS
SM
MD
LG