Ссылки доступа

Ташиев: Ўзбекистонга қўшимча бир сотих ҳам ҳам ер ўтмади


Kamchybek Tashiev - Камчыбек Ташиев
Kamchybek Tashiev - Камчыбек Ташиев

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияси раҳбари Камчибек Ташиев парламентда Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган шартнома лойиҳаси юзасидан тушунтириш берди.

Ташиев депутатнинг саволига жавоб берар экан, Кампиробод сув омбори остидаги ерлардан ташқари, Ўзбекистонга бирор қарич ортиқча ер ўтказилмаганини айтди. “Бундан ташқари, бир сотих ҳам, бир гектар ҳам ер қўшнига ўтказилмаган. Бунинг учун мен жавобгарман. Биз сув остида жойлашган бор-йўғи 4485 гектарни топширдик, тамом. Бошқа қишлоқларда, участкаларда, ҳеч нарса берилмаган. 19,5 гектар ерни алмаштирдик. Ўзган вилояти ҳудудида 19,5 гектар беришди, биз ҳам шундай миқдорда бердик. Бошқа ерлардан ўтмаган”, — деди махсус хизмат раҳбари.

Жогорку Кенеш бугун, 17 ноябрь куни Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасининг айрим участкаларини делимитация қилиш тўғрисидаги битимни ва Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқмоқда.

15 ноябрь куни ҳужжатлар Жогорку Кенешнинг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси томонидан бирданига учта ўқишда маъқулланди. 14 ноябрь куни мазкур шартнома ва битим Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатасида ратификация қилинди.

XS
SM
MD
LG