Ссылки доступа

Фаол Бибигул Имангалиева уйидан чиқаётганда полиция томонидан қўлга олинганини маълум қилди


17 ноябрь куни эрталаб Олмаота полицияси ходимлари фаол Бибигул Имангалиевани уйи яқинида ушлаб, Ауэзов тумани полиция бўлимига олиб кетишди. Бу ҳақда Озодликка фаолнинг ўзи маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, полиция ҳеч нарсани тушунтирмаган ва чақирув қоғозини ҳам бермаган.

- Хизмат гувоҳномаларини кўрсатишни илтимос қилдим. Бирининг исми Айбол, иккинчисининг исми Арсен. Ҳозир туман бўлимига олиб боришяпти”, деди Бибигул Имангалиева Озодлик билан телефон орқали суҳбатда.

Шунингдек, у кечадан бери уйи яқинида иккита номаълум машинани кўрганини айтди. Пайшанба куни у соат 23:00 да самолётга улгуриш учун уйидан эрта чиқган, ўша пайтда полиция уни уй олдида кутишган.

Озодлик мухбири полициядан изоҳ олишга ҳаракат қилмоқда.

Бибигул Имангалиева – “Алға, Қозоғистон!” мухолифат партиясини яратиш ташаббускор гуруҳи вакили. Аввалроқ у сиёсий маҳбусларни озод қилишни, фаолларни таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилган ва сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш учун митингларда қатнашгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган эди.

Қозоғистонда 20 ноябрга белгиланган мухолифат митинглари арафасида улар фаолларни ҳибсга олишни бошлади.

Адлия вазирлиги “Алға, Қозоғистон!” партиясини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани бир неча бор қайтарган.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ҳамжамияти “тинч йиғилишлар” тўғрисидаги 2020 йилги қонунни қайта кўриб чиқишни ва одамларнинг ўз фикрини эркин ифода этишига тўсқинлик қилмасликни талаб қилмоқда. Остона бу қонунни “халқаро талабларга мос” деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG