"Сиз Торт-Кочо бўйича имзолаган протокол ноқонуний деяпсиз, у билан ҳожатхонага боришингиз мумкин. Лекин бошқа тараф буни қилмайди, улар ҳужжатни қўлларига олиб кўрсатадилар. Мен буни бир неча бор кўрсатганман. Остонада [Россия президенти иштирокидаги] уч томонлама учрашув чоғида ҳам буни кўрсатишди, биз шундай имзолаймиз, бажармаймиз, дейишди. Шундан сўнг, Қамчибек Қидиршаевич [Ташиев] икки марта музокара ўтказди. Биз уни қайтариб олиб келдик [Кек Кочо] ва биз унга нейтрал, статус-кво мақомини берамиз. На бизники, на уларники бўлмасин, деб уларни кўндирдик. Агар улар кейинроқ ўз фикрини ўзгартирмасалар. Ҳудуд нейтрал бўлади – биз Лейлекга ўтяпмиз, улар Хўжа-Аълога ўтишяпти”, — деди Президент.
Унга кўра, нейтрал ҳудуддан уйлар – тожикларнинг 20 уйи ва қирғизистонликларнинг 3-4 уйи олиб ташланади. Садир Жапаров музокараларнинг бошқа тафсилотларини ошкор қилмади ва расмий Душанбе бу мавзуда ҳамон сукут сақламоқда.
Торт-Кочо участкаси Боткен вилояти Кўк-Тош қишлоғида жойлашган. Қирғизистондаги Боткен-Исфана йўли ва Ворух анклавига олиб борувчи бошқа йўл шу ерда кесишади. Чегарадаги можаролар вақтида томонлардан бирининг йўлини тўсиб қўйиш ҳолатлари кузатилган.
“Бутун Қирғизистон” парламент фракцияси раҳбари Адахан Мадумаров 2009 йилда Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаганида Тожикистондан 5 гектар (узунлиги 275 метр) ерни ижарага бериш тўғрисидаги протоколни имзолаган эди. Мадумаровнинг ўзи қайд этишича, ушбу ҳужжат юридик кучга эга эмас ва “чегара бўйича музокараларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди”.
Йил бошида ушбу факт бўйича Мадумаровга нисбатан жиноий иш қўзғатилган эди. Бироқ парламент уни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат бермади.