Ссылки доступа

Москва аэропортларида хафсизлик даражаси кучайтирилди


Москва аэропортларида «хавфсизликнинг учинчи даражаси» ҳолати жорий этилди. Бу максимал даража бўлиб, у терактлар содир этилиши гумон қилинган пайтда эълон қилинади.

Бу ҳақда РБК Домодедово аэропрти матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди. Хабарда айтилишича, бундай режим Москва аэропортларида илк маротаба жорий этилди.

Қатор ОАВлар Петербургнинг Пулково аэропортида ҳам ҳудди шундай чоралар кўрилганини ёзмоқда. Пулковода самолётга чиқиш пайтида қўшимча текширув ўтказилаяпти.

Октябрь ойида прездиент Владимир Путин қатор субъектларни, жумладан, Москвани «базавий тайёргарлик даражаси»га келтириш тўғрисида буйруқ берганди. Бу ҳолатда транспорт, коммуникациялар, алоқа ва энергетика тармоқлари махсус иш режимига ўтказилади, аҳоли вақтинча уйларидан кўчирилиши, шаҳарга кириш ва чиқиш чекланиши, ҳаракатланиш чекланиши ва транспорт воситалари текширилиши мумкин.

Ўшанда Москва мэри Сергей Собянин шаҳарга кириш ва чиқишда аҳолига ҳеч қандай чекловлар қўйилиши кутилмаётганини айтган эди.

XS
SM
MD
LG