Ссылки доступа

Мирзиёев кейинги ҳафтада расмий ташриф билан Францияга боради


Президент Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 21-22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Парижга боради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

Ташриф дастурида Париж шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар, Франция парламентининг қуйи палатаси – Миллий йиғинида учрашув ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари иштирокида ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган.

Музокаралар якунида ўндан ортиқ муҳим икки томонлама ҳужжатлар, шунингдек, инвестиция битимлари ва савдо шартномалари тўпламининг қабул қилиниши режалаштирилган.

“Таъкидлаш жоизки, ташриф кунлари Франция пойтахтидаги жаҳонга машҳур Лувр музейи ва нуфузли Араб дунёси институтида мамлакатимизнинг бой маданий ва тарихий меросига бағишланган ноёб кўргазмалар очилади”, дейилади расмий хабарда.

XS
SM
MD
LG