Ссылки доступа

Европа Иттифоқи 18 ноябрда Марказий Осиё давлатларига қатор лойиҳаларни таклиф этади


Европа Иттифоқи 18 ноябрь куни Самарқандда ўтадиган ЕИ ва Марказий Осиё ҳамкорлиги анжуманида минтақа давлатлари учун конкрет лойиҳаларни амалга оширишни таклиф этади.

Бу ҳақда ЕИ ташқи ишлар мутассаддиси Жозеп Боррель 17 ноябрдаМарказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан бўлиб ўтган Самарқанд анжуманидла маълум қилди.

Жозеп Боррелнинг айтишича, Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларига сув ва энергетика, рақамлаштириш ва транспорт соҳалари бўйича лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилмоқчи.

Боррель Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида сўзлаган нутқида: “ЕИ чегараларни бошқаришга қаратилган узоқ муддатли дастур доирасида Марказий Осиё давлатлари чегарасининг хавфсизлигини таъминлашдаги иштирокини давом эттиради”, деб айтди.

Учрашувда ташқи ишлар вазирлари ЕИ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги сиёсий-дипломатик, инвестициявий, сув-энергетика, экология ва ижтимоий-маданий соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари масалаларини муҳокама этдилар.

Боррель сўнгги марта ЕИ ва минтақа ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги учрашув ўтган йили Душанбеда бўлиб ўтганини эсга солди.

“Бизнинг сўнгги учрашувимиздан сўнг дунё жуда ўзгарди ва у яхши томонга ўзгаргани йўқ. Россиянинг Украинага агрессияси Европа Иттифоқи учун, шунингдек, Марказий Осиё учун глобал оқибатларни келтириб чиқаради”, деди Боррель.

XS
SM
MD
LG