Ссылки доступа

Ўзбекистонда илк бор ўзини-ўзи энергия билан тўлиқ таъминлайдиган уй қурилди


Kazakhstan – Solar power plant. Almaty region, village Sarybulak, 22Jun2012.
Kazakhstan – Solar power plant. Almaty region, village Sarybulak, 22Jun2012.

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида ўзини-ўзи қайта тикланувчи энергия манбалари орқали энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон барпо этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

БМТнинг Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида ўзини-ўзи қайта тикланувчи энергия манбалари орқали энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон барпо этилди.

17 ноябрь куни ушбу уйнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги, Энергетика вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, БМТТД ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мазкур хонадонга 15 кВт қувватга тенг қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, хонадонни энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайди.

Шунингдек, хонадонда иссиқ сув таъминоти учун 200 литрли қуёш сув иситиш қурилмаси ўрнатилган.

Хонадон ўз эҳтиёжидан ортган электр энергиясини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотиб, қўшимча даромад олиш имконияти ҳам бор.

XS
SM
MD
LG