Ссылки доступа

Ўзбекистон тарихида илк марта Светлана Осипова аёллар ўртасида таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди


Светлана Осипова

Мексикада ўтаётган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Светлана Осипова олтин медални қўлга киритди. У Ўзбекистон тарихида илк марта таэквондо бўйича аёл жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда 18 ноябрь куни Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

73 килодан юқори вазн тоифасида Светлана Осипова финалда Исроил спортчиси Дана Арзан устидан ғалаба қозонди.

Бунга қадар Дмитрий Шокин 2015 йилда Россиянинг Челябинск шаҳрида ўтказилган таэквандо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон тарихида таэквандо бўйича Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган биринчи ўзбек спортчиси бўлган эди.

Жаҳон чемпионатида 16 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович (-87 кг) ва Феруза Содиқова (-62 кг) бронза медалларни қўлга киритган эди.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг билдиришича, бундан аввал ўзбек таэквондочилари 2017 йилда Жанубий Кореяда ўтган жаҳон чемпионатида медалларни қўлга киритган эди.

XS
SM
MD
LG