Ссылки доступа

Қозоғистон халқ банки Тожикистондаги шўба корхонасини сотади


АЖ “Халқ жамғарма банки Қозоғистон” Тожикистондаги шўба корхонасининг (Тожикистон Халқ банки) 100 фоиз акцияларини сотмоқда.

Бу ҳақда банкнинг расмий сайтида ёзилган. Тожикистон халқаро банки билан акцияларни сотиш шартномаси декабрь ойида якунланиши айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, Тожикистон халқаро банки барча зарур рухсатномаларни олган.

Банк маълумотларига кўра, шартнома тузилганидан кейин шўба корхона ўз фаолиятини давом эттиради.

Мамлакатнинг энг йирик тижорат молия институти Қозоғистоннинг Ҳалқ Банки собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг қизи Динара Кулибаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибаевга тегишли Алмекс компаниясига тегишли. Банкнинг Қозоғистонда 550 дан ортиқ филиаллари мавжуд. Банк Грузия, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам фаолият юритади.

Бунгача ОАВ январдаги воқеадан сўнг Қозоғистон Ҳалқ банки акциялари қиймати пасайгани, Қулибоевлар оиласи «қашшоқлашгани» ҳақида ёзган эди. Форбес журнали маълумотларига кўра, январь ойи бошида уларнинг бойлиги 6,2 миллиард долларни ташкил қилган. Аммо тез орада нуфузли оила йўқотишларнинг ўрнини тўлдириб, бойликларини тиклади.

Бу ҳақда банкнинг расмий сайтида ёзилган. Тожикистон халқаро банки билан акцияларни сотиш шартномаси декабрь ойида якунланиши айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, Тожикистон халқаро банки барча зарур рухсатномаларни олган. Банк маълумотларига кўра, шартнома тузилганидан кейин шўба корхона ўз фаолиятини давом эттиради.

XS
SM
MD
LG