Ссылки доступа

Тожикистон ва Хитой йилига камида бир марта ҳарбий машғулотлар ўтказишга келишиб олди


Тожикистон ва Хитой йилига камида бир марта қўшма аксилтеррор машқлари ўтказади.

Бу ҳақда 21 ноябрь куни матни Озоди радиоси ихтиёрида бўлган ҳукуматлараро келишувда айтилган. Аввалроқ президент Имомали Раҳмон мамлакат Ички ишлар вазирлигига Тожикистон ҳукумати номидан ушбу шартномани имзолашни топширган эди.

Келишувда қайд этилишича, икки давлат ҳарбий хизматчилари машғулотлар давомида террорчиларнинг кириб келиши хавфи юзага келган тақдирда ҳаракатларини мувофиқлаштиришни ишлаб чиқади. Ҳарбий машғулотларни ўтказувчи давлат ҳарбий хизматчиларни қурол-яроғ ва техника билан таъминлайди, ҳарбий техниканинг аввалдан режалаштирилган йўналиш бўйлаб кириб келиши ва ҳаракатланиши учун барча шароитларни яратади.

Бунгача Тожикистон ва Хитой ҳарбий хизматчилари ТБМВнинг Ишкашим туманидаги ҳарбий гарнизони ҳудудида ва Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг Рамит дарасидаги базасида ҳарбий машғулотлар ўтказди. Шундан сўнг икки давлат махсус кучлари Афғонистондан кириб келган шартли террорчиларнинг ҳужумини аниқладилар ва ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари машғулотларни кузатиб боришди.

Хитой ва Тожикистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик 2015 йилдан бошлаб сезиларли даражада фаоллашди. Бунгача Хитой Тожикистон билан ҳамкорликни асосан иқтисодий соҳада чеклаб қўйган - Хитой компаниялари асосан Тожикистондаги олтин ва кумуш конларини ўзлаштириш билан шуғулланади.

2019 йилнинг февралида Washington Post газетаси маҳаллий аҳолининг ҳикоялари ва ҳудуднинг сунъий йўлдош суратларига таяниб, Хитой билан чегарадан бир неча километр узоқликда, Тоғли Бадахшон автоном вилояти Мурғоб туманида Хитойнинг махфий ҳарбий базаси жойлашганини ёзган эди. XIX асрда бу ҳудудда Россия империясининг ривожланган казак пости мавжуд эди, аммо маҳаллий аҳоли америкалик журналистга берган интервьюсида бугунги кунда бу ҳудудда бир неча юз хитой аскари жойлашганлигини таъкидладилар.

Бироқ Тожикистон ҳукумати бу маълумотни рад этиб, ТБМВ билан чегарада ХХРнинг ўзида фақат чегара пости жойлашганини айтди.

2021 йил октябрь ойида Тожикистон ҳукумати Хитой ТБМВнинг Ишкашим туманидаги Вахан қишлоғида база қуришини, бироқ у Тожикистон ИИВ базанинг Уюшган жиноятчиликка қарши кураш департаментининг тезкор чора-тадбирлар бўйича махсус бўлинмасига тегишли бўлишини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG