Ссылки доступа

Қирғизистон қиморхоналарга қизиқувчи хорижликлар учун 15 кунга визасиз режим жорий этишни таклиф қилмоқда


Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги мамлакатда қимор ўйинлари билан шуғулланишга қизиққан чет эл фуқароларига Қирғизистонда визасиз ва рўйхатдан ўтмасдан қолишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси ташаббуси билан чиқди.

Ҳужжат Koomtalkuu.gov.kg сайтида эълон қилинган.

“Ташқи миграция тўғрисида”ги ва “Қирғизистон Республикасида қимор ўйинлари тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш киритиш ташаббускорлари хорижликларга, казино ўйинчиларига республикада 15 кунгача бўлишни таклиф қилмоқда. Шу билан бирга, ташаббус муаллифлари ихтисослаштирилган қимор зонаси чегараларини ноқонуний кесиб ўтганлик учун жазо: 500 дан 1000 сомгача ҳисобланган кўрсаткичлар миқдорида жарима ёки икки йилгача қамоқ жазосини жорий этиш ниятида.

Қирғизистонда 2022 йил июлидан бери қимор ўйинлари қонунийлаштирилди. Қонунга кўра, қимор ўйинлари лицензияси МЧЖ ва ЁАЖга 10 йил муддатга берилади. Шу билан бирга, казино болалар боғчалари, мактаблар, университетлар, бошқа таълим муассасалари, тиббиёт ва диний муассасалар, маданият муассасалари, шунингдек турар-жой биноларида жойлашган бўлиши мумкин эмас.

Қонуннинг мақсадлари, аввалроқ Президент ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбари томонидан таъкидланганидек, сайёҳлар ва инвесторларни жалб қилиш орқали давлат бюджетининг даромад қисмини оширишдан иборат.

Қирғизистонда 2012 йилдан бери казино фаолияти тақиқланган эди. Тотализаторлар ва букмекерлар - 2015 йилдан тақикланган.

XS
SM
MD
LG